Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси ёзги трансфер ойнаси олдидан полшалик ҳужумчиси билан хайрлашди.
Клуб матбуот хизмати хабар беришича, «шерлар» форвард Пётр Пажишек билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди. Томонлар ҳамкорликни икки томон келишувига кўра, бекор қилинишига эришилган.
«Биз Пажишекнинг келажакдаги фаолиятида омад тилаймиз», - дейилади клуб хабарида.
Маълумот учун, Пётр «Пахтакор» сафида барча турнирлар доирасида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.