«Барселона» клуби ҳимоячи Андреас Кристенсен жамоа билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда «кўк-анорранглилар» матбуот хизмати расман маълум қилди.
Қайд этилишича, даниялик 30 ёшли футболчи 2028 йилнинг ёзига қадар Каталония клубида қолади. Унинг аввалги битими 30 июн куни ниҳоясига етганди.
Маълумот учун, Андреас 2022 йилдан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Ўтган мавсумда барча турнирларда бор-йўғи 18 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. Умумий ҳисобда эса тажрибали ҳимоячи каталонияликлар либосида 98 та баҳсда қатнашиб, 5 та гол ва 3 та ассист муаллифига айланган.