Испания миллий жамоаси ва «Барселона» клуби яримҳимоячи Ламин Ямал жамоадоши Педрини афсонавий Андрес Инеста билан ўхшашлиги ҳақида гапирди.
18 ёшли вингернинг таъкидлашича, 23 ёшли хавбек ўз кумирига нафақат майдондаги ҳаракатлари билан ўхшаб кетади.
«Педри менга Инестани эслатиб юборади. Жуда ҳам. У ҳам худди Андреас каби барча ҳурмат қиладиган ва яхши кўрадиган футболчига айланди», – дея Ямал сўзларидан иқтибос келтирди Barca Universal.
Эслатиб ўтамиз, 2 июл тунда жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичи доирасида Испания миллий жамоаси Австрияга қарши майдонга тушади.