Кот-д'Ивуар миллий жамоаси ва Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби вингери Амад Диалло жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичи доирасида Норвегия (1:2) дарвозасига урган голи ҳақида гапирди.
«Бу улкан ютуқ, сабаби бу ушалган орзу. Мен доим энг йирик футбол мусобақасида майдонга тушишни истардим, шундай экан унда гол уриш ақл бовар қилмас натижа. Қайсидир маънода мағлубият ҳам бир ғалаба», — дея Амад Диалло сўзларидан иқтибос келтирди ФИФА расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, 1/8 финал босқичида Норвегия Бразилия миллий жамоаси билан рўбарў келади. 1/16 финалда пентакампеонлар Япония миллий жамоаси устидан иродали ғалабага (2:1) эришди.
Маълумот учун, АҚШ, Канада ва Мексикада ўтаётган мундиал 19 июлгача давом этади.