Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг Конго ДР дарвозасига урган голи энг чиройли деб топилди.
31 ёшли форвард ўйиннинг 10-дақиқасида жарима майдонига оширилган тўпга етиб бориб, ўткир бурчак остида турганига қарамай, тўпни парашют услубида рақиб дарвозабони устидан ошириб ташлаган ва ҳисобни очган эди.
FIFA бу вазиятга шундай баҳо берди: «Сантиметригача аниқ ҳисобланган ва мукаммал ижро этилган бу гол Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги дебютининг энг ёрқин лаҳзаси бўлди».
Эътиборлиси, Шомуродовнинг голи овоз беришда жаҳон футболи юлдузлари — Лионел Месси, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниорнинг голларини ҳам ортда қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси гуруҳда 4-ўринни эгаллади ва турнирни тарк этди.