Англия миллий жамоаси вингери Нони Мадуэке жамоадоши Жуд Беллингҳемнинг ўйинига юқори баҳо берди.
Гуруҳ босқичида Жуд икки бор ФИФА томонидан бериладиган ўйиннинг энг яхши футболчиси учун аталган совринга сазовор бўлди.
«У жаҳон даражасидаги футболчи, деб ҳисоблайман. Ҳар сафар унга қарарканман, ўша-ўша бир хил футболчини кўраман. Охирги ўйинларда у амалга ошираётган ишлар ҳеч кимни ҳайратга солиши керак эмас - у буни бир неча йиллардан буён бажариб келади. Унинг бундай ўйини мен учун мутлақо нормал ҳолат», - дея Мадэуке сўзларидан иқтибос келтирди ESPN.
Эслатиб ўтамиз, Англия 1 июн кнуи 1/16 финал доирасида Конго ДРга қарши майдонга тушади.