Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлаб, юртимизга қайтиб келди. Кутиш олиш маросимида миллий жамоа аъзоси Беҳруз Каримов ОАВ ходимлари билан суҳбатлашди.
«Жаҳон чемпионати биз учун муҳим турнир бўлди. Ўз даражамизни билиб олдик. Бундан кейинги турнирларда янада яхшироқ қатнашиб, муносиб ўринларни олишга ҳаракат қиламиз. Бизга АҚШ ишонган мухлислари ва президентимизга раҳмат айтамиз.
Ҳозирча топ-5 чемпионатлари ва бошқа лигалардан қизиқиш бор. Биз уларни ўрганиб чиқиб, бир қарорга келамиз. Орзуим – «Реал»да тўп тепиш. Бироқ унга ҳозир тўғридан тўғри бориб бўлмайди. Бошқа лигадаларда ўйнаб, бунга эришмоқчиман», — деди Каримов.