Бугун
6
Ўзбек

Слот Нидерландия миллий жамосини бошқариш учун асосий даъвогар – манба

Футбол
1 июл, 04:44
Куман истеъфога чиқишини эълон қилганди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Слот Нидерландия миллий жамосини бошқариш учун асосий даъвогар – манба
Фото: Getty Images

«Ливерпул»нинг собиқ бош мураббийи Арне Слот Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи лавозимига номзодлардан бири ҳисобланади. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар берди.

Манба хабарига кўра, Нидерландия Қироллик футбол иттифоқи эҳтимолий номзодлар билан дастлабки алоқаларни ўрнатган.

Аввалги мураббий Роналд Куман шартнома муддати тугагач лавозимини тарк этади. Бунга «апелсинлар» 1/16 финалда Марокашга ютқазиб қўйгани сабаб бўлди.

Слот мерсисайдликларни тарк этганидан бери ишсиз ва у таклифларни кўриб чиқмоқда. Мураббий «қизиллар» Англия Премер-лигасида чемпионликни қўлга киритган эди.

Бугунги янгиликлар