Англиялик «Манчестер Юнайтед» собиқ аъзоси Гари Невилл Франциянинг ЖЧ-2026 плей-офф биринчи босқичида Швецияга қарши ўйини ҳақида гапирди.Дидие Дешам шогирдлари скандинавларни йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
«Франция чемпионлик йўлида жиддий қадам ташлади. Биз Швеция жамоасини йўқ қилинишига гувоҳ бўлдик. Уларнинг ҳужум чизиғи мундиалдаги ҳар қандай ҳимоя чизиғи учун даҳшат бўлади. Бу ҳужумчиларни қандай қилиб жиловлаш, тўхтатиб қолиш мумкинлигини билмайман», - дея мутахассис сўзларини келитрид ITV.
Плей-оффнинг кейинги босқичида Дидие Дешам жамоаси Германиянинг мусобақадан чиқариб юборган Парагвайга қарши майдонга тушади.