Франция миллий жамоаси яримҳимоячиси Орелен Чуамени ЖЧ-2026 1/16 финалида Швеция (3:0) устидан қозонилган ғалаба ва кейинги босқич ҳақида гапирди.
- Турнир бошиданоқ биз нималарга қодирлигимизни билардик. Энг яхши сифатларимизни намойиш этганимизда катта натижаларга эриша оламиз. Аммо олдинда яна бир неча муҳим қадамлар бор. Ҳозир тикланишимиз ва кейинги ўйинга тайёргарликни бошлашимиз зарур. Биз ўйинларимиз бошини яхшироқ ўтказишга қодирмиз, аммо хотиржамликни сақлаб, юзага келган имкониятларимиздан унумли фойдалансак, ғалаба қозонамиз, - деди хавбек ўйиндан сўнг.
Эслатиб ўтамиз, Франция жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Парагвай миллий жамоасига қарши майдонга тушади.