Франция миллий жамоаси форварди Килиан Мбаппе голини бош мураббий Дидие Дешам билан нишонлагани ҳақида гапирди.
Мусобақа давомида, бир неча кун аввал, мураббий оиласида фожиа юз берди – унинг онаси вафот этди. Жамоа сардори ЖЧ-2016 1/16 финали доирасидаги Швецияга қарши баҳсда урган голини Дешам билан нишонлаш орқали, уни қўллаб-қувватлашни ният қилган.
«Мураббий нималарни бошдан кечирганини яхши биламиз. Биз доим у билан бирга эканлигимизни яхши билади. Уни ҳар қандай вазиятда ҳам қўллаб-қувватлаймиз», – деди Мбаппе ўйиндан кейинги интервюсида.
Ўйин 3:0 ҳисобида Франциянинг ғалабаси билан якунланди. Мадриднинг «Реал» клуби форварди дублни расмийлаштирди ва ФИФА томонидан топшириладиган ўйиннинг энг яхши футболчиси совринига сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, энди 1/8 финалда Франция миллий жамоаси Парагвайга қарши майдонга тушади.