Франция миллий жамоаси жаҳон чемпионатлари тарихида уникал натижага эришди. Бу борада Дешам жамоаси мундиаллар тарихидаги илк жамоага айланди. Швеция устидан қозонилган ғалабадан (3:0) кейин Дидие Дешам шогирдлари жаҳон чемпионатлари тарихида қаторасига 5 та ўйинда 3 ва ундан кўп гол уришга эришган илк жамоага айланди.
Бу серия жаҳон чемпионати-2022 финалида бошланган бўлиб, ўшанда французлар Аргентина дарвозасини уч бор ишғол этишганди. Ундан сўнг французлар ЖЧ-2026да ҳам самарадорлик кўрсатди ва Сенегал (3:1), Ироқ (3:0), Норвегия (4:1) ҳамда Швецияга қарши (3:0) ўйинларда ҳам камида учта гол уришга эришди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ 1/8 финалида Франция Парагвай билан рўбарў келади.