«Арсенал» дарвозабони Кепа Аррисабалаганинг лондонликлар сафидаги келажаги сўроқ остида турибди. Бу ҳақда инсайдер Лука Бендони хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, испаниялик 31 ёшли посбон клубини ўзгартиришга тайёр ва асосий дарвозабон бўла оладиган жамоадан тушадиган таклифларни кўриб чиқмоқда.
Маълумот учун, якунланган мавсумда Аррисабалага «тўпчилар» сафинда 12 та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 12 та тўп олиб чиқди. У 4 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Transfermarkt портали футболчини 5 миллион еврога баҳоламоқда.