Бугун
6
Ўзбек

Силва: «Реал» ҳақидаги саволларга жавоб бермайман»

Футбол
1 июл, 01:20
Португалия миллий жамоаси яримҳимоячиси Мадрид клубига ўтгани ҳақида гапиришни истамади.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Силва: «Реал» ҳақидаги саволларга жавоб бермайман»
Фото: Getty Images
02.07.2026, 19:00 Жаҳон чемпионати Португалия Португалия - : - Хорватия Хорватия

Португалия миллий жамоаси яримҳимоячиси Бернарду Силва Мадриднинг «Реал» клубига трансфери ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади.

31 ёшли футболчи эркин агент сифатида «қаймоқранглилар» сафига бориб қўшилади.

«Мен «Реал» ҳақидаги саволларга жавоб бермайман, сабаби ҳозир миллий жамоа сафида муҳим вазифаларни бажаряпман. Айни дамда бор эътиборим жаҳон чемпионатига қаратилган. Албатта, бу трансфер амалга ошганидан жуда ҳам хурсандман, аммо яқин ҳафталарда миллий жамоага ёрдам беришни мақсад қилганман», – дея Силва сўзларидан иқтибос келтирди Madrid Universal.

Эслатиб ўтамиз, Португалия миллий жамоаси 3 июл куни ЖЧ-2026 1/16 финалида Хорватияга қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Хорватия Хорватия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар