Бугун
6
Ўзбек

«Бавария»нинг собиқ ўйинчиси: «Асосий муаммо мураббийда»

Футбол
30 июн, 23:52
Дитмар Ҳаманн миллий жамоанинг муваффақиятсизлиги бутунлай жамоа бош мураббийининг зиммасида деб ҳисобламоқда.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
«Бавария»нинг собиқ ўйинчиси: «Асосий муаммо мураббийда»
Фото: Getty Images

Ўтмишда Мюнхеннинг «Бавария» жамоасида ўйнаган Дитмар Ҳаманн Германия миллий жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги омадсизлигида бош мураббий Юлиан Нагелсманни айбдор деб ҳисобламоқда.

Мутахассиснинг фикрича, 38 ёшли мураббий рақибларни етарлича фаол ўрганмайди, шунингдек, миллий жамоага жалб қилиш мумкин бўлган номзодлардан унчалик хабардор эмас.

«Асосий муаммо мураббийда. Бу йигит камдан кам ҳолатларда ўйинларни кўради. Эҳтимол, ойига бир ёки икки Бундеслига ўйинини кўради. Январ ойида Африка Кубоги бўлиб ўтди ва у Кот-дъИвуар ёки бошқа эҳтимолий рақибларни кузатиш имконига эга эди. У бормади», - деди Ҳаманн РТЕ Спорт эфирида.

Эслатиб ўтамиз, немислар мундиалнинг 1/16 финалида Парагвайга ютқазиб қўйди. Асосий ва қўшимча бўлимларда дуранг (1:1) қайд этилгач, пеналтилар сериясида омад парагвайликларга кулиб боқди (4:3).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар