Live
1
Ўзбек

Дешам: «Олдинда бизни узоқ йўл кутмоқда»

Футбол
30 июн, 20:36
Франция миллий жамоаси устози 1/16 финал доирасида Швецияга қарши баҳсдан (3:0) кейин тасссуротлари билан ўртоқлашди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Дешам: «Олдинда бизни узоқ йўл кутмоқда»
Фото: Getty Images
30.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Франция Франция 3 : 0 Швеция Швеция

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидие Дешам жаҳон чемпионати 1/16 финал доирасида Швеция устидан қозонилган ғалаба (3:0)дан кейин таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Биз бу ерга аниқ вазифа билан келганмиз. Ва мен уни жамоа билан баҳам кўраман. Фахрланишимиз учун сабаб бор, аммо олдинда бизни узоқ йўл кутмоқда. Бу босқичдан ишончли тарзда ўтдик, ваҳоланки янада кўпроқ вазиятларимиздан фойдаланишимиз мумкин эди. Энди тикланиш ва тўрт кундан кейин яна ўзимизнинг энг яхши футболни намойиш қилишимиз керак. Жуда узоққа қарашдан маъно йўқ - реаллик сени тезда ерга тушириб қўйиши ҳеч гап эмас. Бизда иқтидорли жамоа бор, аммо буни ҳар ўйин исботлашимиз зарур, - деди Дешам ўйиндан кейин.

Эслатиб ўтамиз, 1/16 финал босқичида Франция Швецияни йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Кейинги босқичда Дешам жамоаси Парагвайга қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Швеция Швеция
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар