Live
2
Ўзбек

Назорат ўйини. «Пахтакор» «Қизилқум»дан устун келди

Футбол
24 июн, 14:21
Рустам Турдимуродов дублга эришди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Назорат ўйини. «Пахтакор» «Қизилқум»дан устун келди
Фото: Пахтакор ПФК

Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланиб «Пахтакор» назорат баҳсида майдонга тушди.

«Шерлар» Қибрайда «Қизилқум»га қарши ўйнади ва 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Тошкентликлар сафида ҳар икки гол ҳужумчи Рустам Турдимуродов ҳисобига ёзилди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда навоийликлар мураббийлар штабида ўзгариш рўй берган эди. Акмал Рустамов ўрнига тажрибали мутахассис Жамшид Саидов қайтарилганди. Бунга қадар Саидов «олтин изловчилар»ни бошқарган.

Назорат ўйини
Пахтакор – Қизилқум 2:0
Голлар
: Рустам Турдимуродов 2та.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Пахтакор Пахтакор
  • Кизилкум Кизилкум
Бугунги янгиликлар