«Интер» яримҳимоячиси Генрих Мхитарян жамоа билан янги шартнома имзолади.
Клуб расмий сайти хабар беришича, арманистонлик 37 ёшл футболчи «нерадзурри» билан 2027 йилнинг ёзига қадар янги битим тузди.
«Интер»га ўтган вақтидан бери Мхитарян жамоага улкан тажриба, юқори техник маҳорат ва фавқулодда тактик зеҳн олиб кирди ҳамда ўзини «нерадзурри» яримҳимоясининг асосий фигураси сифатида намойиш эта олди», — дейилади клуб баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Генрих 2022 йилдан бери Милан клуби сафида тўп тепиб келади. Бу давр мобайнида барча турнирларда 187 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 21 та голли узатмага муаллифлик қилди.