Бугун
6
Ўзбек

«Милан» икки нафар марказий ҳимоячи билан музокарага киришди

Футбол
1 июл, 08:44
Аморим собиқ шогирдларини янги жамоасига олиб келмоқчи.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Милан» икки нафар марказий ҳимоячи билан музокарага киришди
Фото: Getty Images

«Милан»нинг янги бош мураббийи Рубен Аморим жамоа ҳимоясини кучайтирмоқчи.

Инсайдер Антонио Вителлонинг хабарига кўра, португалиялик мутахассисда таркибни кучайтириш учун номзодлар рўйхатида икки футболчи мавжуд.

Хусусан, «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Лисандро Мартинес ва «Спортинг»дан Гонсалу Инасиу.

Манба маълумотига кўра, иккала футболчи ҳам Аморимга жуда ёқади. Мураббий улардан бири «Милан»га ўтади деб умид қилмоқда. Хабар қилинишича, алоқалар аллақачон ўрнатилган.

Аввалроқ «россонерилар» Гонсалу Рамушни «ПСЖ»дан сотиб олганини эълон қилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар