Live
2
Ўзбек

Деклан Райс: «Англияда тарихдаги энг кучли пеналти тепувчилар жамланган»

Футбол
1 июл, 12:19
Яримҳимоячи миллий жамоанинг бу борадаги таркибини юқори баҳолади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Деклан Райс: «Англияда тарихдаги энг кучли пеналти тепувчилар жамланган»
Foto: Getty Images
01.07.2026 FT Жаҳон чемпионати Англия Англия 2 : 1 Конго Демократик Республикаси Конго Демократик Республикаси

Англия миллий жамоаси яримҳимоячиси Деклан Райс айни пайтда жамоада тарихдаги энг кучли пеналти ижрочилари жамланганини таъкидлади.

«Ҳозирги таркибга қарайдиган бўлсак, Англия тарихида бундан кучли пеналти тепувчиларни топиш қийин. Ҳарри Кейн, Айван Тони, Маркус Рэшфорд, Энтони Гордон, Букайо Сака ва Жуд Беллингҳэм — барчаси пеналтиларни жуда яхши ижро этади.

Мен ҳеч қачон пеналти тепиш бўйича энг яхшилардан бири бўлмаганман. Аммо Чемпионлар лигаси финалидаги пеналтидан кейин ўзимга бўлган ишончим янада ортди», — деди Райс.

Эслатиб ўтамиз, Англия ЖЧ-2026 1/16 финалида Конго ДРга қарши баҳс олиб бормоқда.

Маълумот учун, ЖЧ-2026 АҚШ, Канада ва Мекцикада ўтказилмоқда. Турнир 19 июл куни бўлиб ўтадиган финал баҳси билан якунланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Конго Демократик Республикаси Конго Демократик Республикаси
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар