«Аякс» клуби Луи ван Гаал билан ҳамкорлик якунланганини расман эълон қилди.
74 ёшли мутахассис 2023 йилдан буён клуб кузатув кенгашининг маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб, футболга оид масалалар бўйича раҳбариятга тавсиялар бериб келаётганди. Унинг клубни тарк этгани Амстердам жамоасининг расмий сайти орқали маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Луи ван Гаал мураббийлик фаолияти давомида «Аякс», «Барселона», «Бавария», «Манчестер Юнайтед» ҳамда Нидерландия миллий жамоасини бошқарган.
Маълумот учун, «Аякс» 2025/26 йилги Эредивизия мавсумини турнир жадвалининг 5-ўрнида якунлади.