Live
2
Ўзбек

«Барселона» Кунде трансферига рухсат беришга тайёр

Футбол
2 июл, 09:46
Каталония клуби франциялик ҳимоячини 65 миллион еврога сотишга рози.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Барселона» Кунде трансферига рухсат беришга тайёр
Foto: Getty Images

«Барселона» ҳимоячиси Жюл Кунде ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин.

Diario Sport хабарига кўра, Каталония клуби 26 ёшли футболчи учун талаб қилинаётган нархни 65 миллион еврогача туширган. Мазкур сумма Кундега қизиқиш билдираётган «Челси» ва «Ливерпул»ни қониқтирмоқда.

Айни пайтда франциялик ҳимоячи ЖЧ-2026да Франция миллий жамоаси сафида муваффақиятли иштирок этмоқда. Шунга қарамай, футболчининг ўзи «Барселона»ни тарк этишни истамаяпти. У ўтган ёзда клуб билан шартномасини 2030 йилгача узайтирган ва яхшиланган молиявий шартларга эга бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Жюл Кунде 2022 йилда «Севиля»дан «Барселона»га 50+10 миллион евро эвазига трансфер қилинганди.

Маълумот учун, Кундега Англиянинг бир қатор топ-клублари қизиқиш билдирмоқда, бироқ ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар