Бугун
6
Ўзбек

Лапорта: «Алвареснинг «Барселона»га ўтишни истаётганини биламиз»

Футбол
1 июл, 16:40
Аргентиналик форвард Каталония клубига ўтишни истамоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Лапорта: «Алвареснинг «Барселона»га ўтишни истаётганини биламиз»
Фото: Getty Images

«Барселона» президенти Жоан Лапорта «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Алварес билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.

«Атлетико» билан шахсан гаплашдим ва вазият нимада эканини аниқ тушунтирдим. Деку ушбу футболчи учун маълум бир суммадаги таклифни киритди. Футболчи аллақачондан бери «Барса»га ўтишни хоҳлашини биламиз. Бу таклифни «Атлетико»га бўлган тўлиқ ҳурмат билан қилдик. Улар бизга футболчини сотишни режалаштирмаётганликларини, чунки уларда муқобил вариант йўқлигини маълум қилишди. Мен эса агар уларда бундай вариант пайдо бўлса, таклифимиз кучида қолишини айтдим.

Биз ушбу таклифни ўзимиз зарур деб ҳисоблаганча кучида ушлаб турамиз, аммо «Атлетико» бу масала бўйича қандай қарор қабул қилишига қарам бўлиб қолмаймиз. Улар бизнинг ниятларимиздан хабардор, агар улар буни хоҳлашса, биз хурсанд бўламиз. Улар бизнинг максимал ҳурматимизга лойиқ, бизда ҳам институционал, ҳам шахсий даражада яхши муносабатлар шаклланган.

Охирги вақтларда бўлган баъзи реакциялар борки, уларни хотиржам таҳлил қилиб чиқмоқчиман, аммо вазият шундай: таклиф мавжуд. Агар биз буни мақсадга мувофиқ деб ҳисобласак, уни кучида қолдиришга тайёрмиз, бунинг иложи бор. Умид қиламанки, агар уларда муқобил вариант пайдо бўлса, «Атлетико» «Барса»нинг таклифини инобатга олади. Таклифнинг амал қилиш муддати чексиз эмас, воқеалар ривожига қараб бу масаладаги позициямизни маълум қилиб борамиз», — деди Лапорта.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар