ФИФА ЖЧ-2026 1/16 финалидан ўрин олган Белгия — Сенегал учрашувининг энг яхши футболчиси номини эълон қилди.
3:2 ҳисобида якунланган баҳсда Белгия миллий жамоаси сафида дубл қайд этган Юри Тилеманс учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Руди Гарсия шогирдлари асосий вақт якунланишига бир неча дақиқа қолганида 0:2 ҳисобида ортда бораётган эди. Бироқ 86 ва 89-дақиқаларда урилган голлар эвазига ҳисоб тенглаштирилди. Қўшимча бўлимнинг сўнгги дақиқаларида эса Тилеманс пеналтидан гол уриб, Белгияга ғалаба келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Белгия миллий жамоаси ЖЧ-2026 1/8 финалида АҚШ — Босния ва Ҳерцеговина жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.
Маълумот учун, Юри Тилеманс Сенегалга қарши баҳсда Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг кеч голни ҳам уриб, янги рекорд ўрнатди.