Бугун
6
Ўзбек

Кейн: «Кейинги босқичга чиқдик, энди бундан завқланишимиз керак»

Футбол
1 июл, 18:32
Англия сардори Конго ДР устидан қозонилган ғалабадан сўнг жамоа руҳиятини юқори баҳолади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Кейн: «Кейинги босқичга чиқдик, энди бундан завқланишимиз керак»
Foto: Getty Images
01.07.2026 FT Жаҳон чемпионати Англия Англия 2 : 1 Конго Демократик Республикаси Конго Демократик Республикаси

Англия миллий жамоаси сардори Ҳарри Кейн ЖЧ-2026 1/16 финалида Конго ДР устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ростини айтсам, ҳиссиётлар ажойиб. Жуда оғир ўйин бўлди. Рақиб жуда кучли жамоа экан. Танаффусдан кейин анча яхши ўйнадик, уларнинг дарвозабони бир нечта ажойиб сейвларни амалга оширди. Бутун ҳафта давомида ҳар кимнинг ўз юлдузли лаҳзаси бўлиши мумкинлигини гапирдик ва бугун бу лаҳза менга насиб этди.

Биз доим ўзимизга ишонишимиз кераклигини такрорладик. Албатта, ҳали яхшилашимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Аммо плей-оффда энг муҳими — кейинги босқичга чиқиш. Ҳозир турнир шундай босқичга етдики, ҳар бир ғалаба учун охиригача курашишга тўғри келади ва бугун айнан шундай қилдик.

Биз бошқа миллий жамоалардан фарқ қилмаймиз. Кейинги босқичга чиқдик, энди бундан завқланишимиз керак. Мухлисларимиз ҳам бу қувончни биз билан баҳам кўришини истайман. Тўрт кундан кейин эса яна майдонга қайтамиз.

Хорватияга қарши ўйиндан кейин захирадан тушадиган футболчиларнинг аҳамияти ҳақида гапиргандик. Бугун ҳам буни кўрдик. Бизга 90 дақиқа давомида қаршилик кўрсатиш осон эмас. Ушбу ғалабага ҳисса қўшган барчадан хурсандман ва шу руҳда давом этишимизга умид қиламан», — деди Кейн ФИФА расмий сайтига.

Эслатиб ўтамиз, Ҳарри Кейн ушбу баҳсда дубл қайд этиб, Англияга 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабани тақдим этди. Унинг Жаҳон чемпионатларидаги голлари сони 13 тага етди.

Маълумот учун, Англия ЖЧ-2026 1/8 финалида 6 июль куни Мексикага қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Конго Демократик Республикаси Конго Демократик Республикаси
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар