Англия миллий жамоаси вингери Энтони Гордон ЖЧ-2026 1/16 финалида Конго ДРга қарши баҳсда (2:1) тарихий рекорд ўрнатди.
61-дақиқада захирадан майдонга тушган Гордон Ҳарри Кейннинг иккала голига ҳам ассистентлик қилди. Шу тариқа у Жаҳон чемпионатлари тарихида плей-офф босқичида захирадан тушиб, иккита голли узатма берган илк футболчига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Энтони Гордон ЖЧ-2026 бошланиши арафасида «Нюкасл»дан «Барселона»га кўчиб ўтганди. Унинг трансфери 80 миллион евродан ортиқ маблағга баҳоланган.
Маълумот учун, Англия ЖЧ-2026 1/8 финалида 6 июл куни Мексикага қарши майдонга тушади.