«Ноттингҳэм Форест» клуби Оливер Гласнер билан келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, австриялик мутахасси билан тез кунларда расман битим имзолайди.
Эслатиб ўтамиз, «Ноттингҳэм Форест» аввалги бош мураббийи Витор Перейрани истеъфога чиқарган эди. Португалиялик мутахассис жамоани 2026 йил феврал ойидан бошқарди.
Унинг қўл остида «ўрмончилар» Европа лигаси яримфиналигача етиб боришди ҳамда Англия Премер-лигасида жон сақлаб қолишга муваффақ бўлишди.
Маълумот учун, Гласнер эса «Кристал Пэлас»даги фаолиятини якунлаганди.