«Ноттингҳэм Форест» клуби раҳбарияти бош мураббий Витор Перейра билан ҳамкорликни тўхтатиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбанинг хабарига кўра, «ўрмончилар» ва португалиялик 56 ёшли мутахассис ўртасидаги ҳамкорлик ушбу мавсумлар оралиғида якунланиши мумкин. Клуб ичида эҳтимолий ўзгаришлар бўйича муҳокамалар аллақачон бошланган.
Эслатиб ўтамиз, Витор 2026 йилнинг феврал ойида жамоани қабул қилиб олганди.
Ўтган мавсумда «ўрмончилар» Англия Премер-лигасида 44 очко жамғариб, 16-ўринни эгаллади.