ЖЧ-2026 1/16 финалидан ўрин олган Белгия – Сенегал баҳси якунига етди. Қўшимча бўлимларгача чўзилган учрашувда белгияликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди.
Эндиликда Белгия чоракфинал йўлланмаси учун Босния ва Ҳерсеговина ҳамда АҚШ ўртасидаги баҳс ғолибига қарши майдонга тушади.
Айни пайтда ЖЧ-2026 1/8 финалининг қуйидаги жуфтликлари маълум:
Франция — Парагвай;
Канада — Марокаш;
Мексика — Англия;
Норвегия — Бразилия.
Белгия эса Босния ва Ҳерсеговина — АҚШ жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 1/8 финал учрашувлари 4–7 июл кунлари бўлиб ўтади.
Маълумот учун, мундиал ғолиби 19 июл куни ўтказиладиган финал баҳсидан сўнг аниқланади.
