Live
1
Ўзбек

Киммих: «Мақсадимиз Германияни муносиб ҳимоя қилиш эди, аммо яна муваффақиятсизликка учрадик»

Футбол
1 июл, 18:40
Германия сардори ЖЧ-2026даги муваффақиятсизлик ҳақида таъсирли фикрларини билдирди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Киммих: «Мақсадимиз Германияни муносиб ҳимоя қилиш эди, аммо яна муваффақиятсизликка учрадик»
Foto: Getty Images

Германия миллий жамоаси сардори Йозуа Киммих ЖЧ-2026 1/16 финалида Парагвайга мағлуб бўлгач (1:1, пеналтилар — 3:4), ижтимоий тармоқдаги саҳифасида мухлисларга мурожаат қилди.

«Ҳозир ўзимни бутунлай бўшашиб қолгандек ҳис қиляпман ва умуман гапиргим келмаяпти. Аммо бундай вазиятларга дуч келиш ҳам ишимизнинг бир қисми.

Биз биргаликда муваффақиятли Жаҳон чемпионатини ўтказишни, Германияни муносиб ҳимоя қилишни ва мамлакатимизнинг ижобий ривожига оз бўлса-да ҳисса қўшишни режалаштиргандик. Аммо яна муваффақиятсизликка учрадик. Бу мени ич-ичимдан емирмоқда.

Ушбу жамоа сардори эканимдан қанчалик фахрланмайин ва жамоани бу турнирга олиб чиқиш мен учун қанчалик муҳим бўлмасин, якунидан кўнглим шунчалик қаттиқ оғриди.

Мен ҳеч қачон таслим бўлмаганман. Аммо бу сафар ўзимни тиклаб олиш учун бир неча кундан кўпроқ вақт керак бўлади.

Бизга ишонган ва қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат. Сизларга ва ўзимизга бундан-да кўпроғини тақдим этишни истагандик», — деб ёзди Киммих.

Эслатиб ўтамиз, Германия ЖЧ-2026 1/16 финалида Парагвайга пеналтилар сериясида имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этди.

Маълумот учун, Йозуа Киммих 2024 йилдан буён Германия миллий жамоаси сардори ҳисобланади ва жамоа сафида 114 дан ортиқ учрашувда майдонга тушган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар