«Ливерпул»нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Германия миллий жамоаси бош мураббийлигига асосий номзод ҳисобланмоқда. Бу ҳақда инсайдер Бен Жейкобс хабар берди.
Манбага кўра, айни пайтда «Ред Булл» футбол йўналиши раҳбари лавозимида ишлаётган Клоппнинг шартномасида алоҳида банд мавжуд. Унга кўра, мутахассис Германия жамоасидан расмий таклиф олса, шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ инсайдер Фабрицио Романо ҳам Клопп Германия миллий жамоасини бошқариш имкониятига қизиқиш билдираётгани, агар таклиф тушса уни кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилганди.
Маълумот учун, Германия ЖЧ-2026 1/16 финалида Парагвайга пеналтилар сериясида (1:1, пеналтилар — 3:4) мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди. Шундан сўнг Юлиан Нагелсманнинг келажаги борасидаги муҳокамалар кучайган.