Белгия миллий жамоаси яримҳимоячиси Юри Тилеманс ЖЧ-2026 1/16 финалида Сенегалга қарши баҳсда (3:2) тарихий рекорд қайд этди.
MisterChip маълумотига кўра, Тилеманс пеналтидан 124-дақиқа 43-сонияда гол уриб, Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг кеч киритилган гол муаллифига айланди.
Аввалги рекорд 2014 йилги мундиалда Жазоир футболчиси Абделмалек Жабу томонидан ўрнатилган бўлиб, у Германияга қарши баҳснинг 120-дақиқа 49-сониясида гол урганди.
ЖЧ тарихидаги энг кеч голлар рўйхати:
Юри Тилеманс (Белгия) — Сенегалга қарши (2026) — 124:43;
Абделмалек Жабу (Жазоир) — Германияга қарши (2014) — 120:49;
Алессандро Дел Перо (Италия) — Германияга қарши (2006) — 120:13;
Жеффри Херст (Англия) — Германияга қарши (1966) — 119:51;
Девид Платт (Англия) — Белгияга қарши (1990) — 119:23.
Эслатиб ўтамиз, Белгия миллий жамоаси 1/8 финалда АҚШ — Босния ва Ҳерсеговина жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.
Маълумот учун, Тилеманс Сенегалга қарши баҳсда дубл муаллифига айланиб, Белгия миллий жамоасининг 0:2 ҳисобидан камбек қилиб, кейинги босқичга чиқишида ҳал қилувчи рол ўйнади.