Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн ЖЧ-2026 1/16 финалида Конго ДРга қарши баҳсда (2:1) тарихий натижага эришди.
Оptа маълумотига кўра, Кейн Англия жамоаси тарихида Жаҳон чемпионатлари ўйинларининг асосий вақтида 75-дақиқадан кейин иккита гол урган илк футболчига айланди.
«Бавария» форварди мазкур учрашувда 75 ва 86-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига иродали ғалабани тақдим этди. У учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Эслатиб ўтамиз, Англия ушбу ғалаба эвазига ЖЧ-2026 1/8 финалига йўл олди.
Маълумот учун, инглизлар 1/8 финалда 6 июль куни Мексикага қарши майдонга тушади.