Live
1
Ўзбек

Рюдигер: «Барчамиз шунчаки етарлича яхши ўйнай олмадик»

Футбол
1 июл, 15:05
Германия 1/16 финалда Парагвайга ютқазиб қўйиб, турнирни тарк этди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Рюдигер: «Барчамиз шунчаки етарлича яхши ўйнай олмадик»
Фото: Getty Images

Германия миллий жамоаси ҳимоячиси Антонио Рюдигер ЖЧдаги муваффақиятсизлик борасида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, немислар 1/16 финалда Парагвайга қарши баҳсда пеналтилар сериясида ютқазиб қўйиб, турнирни тарк этди.

«Бу жуда қаттиқ азоб бермоқда. Барчамиз шунчаки етарлича яхши ўйнай олмадик. Бу биз қабул қилишга мажбур бўлган аччиқ ҳақиқатдир. Биз жамоа сифатида чуқур қайғудамиз, аммо ҳаммасидан ҳам кўпроқ сиз — мухлисларимиз учун афсусдамиз. Нима бўлишидан қатъи назар, қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат», — деб ёзди Рюдигер ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
Бугунги янгиликлар