Таниқли британиялик журналист ва телебошловчи Пирс Морган ЖЧ-2026да ишончли ўйин намойиш этаётган Франция жамоаси ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Франция миллий жамоасини қандай тўхтатишни тасаввур ҳам қила олмаяпман. Улар Бразилиянинг тарихдаги энг буюк миллий жамоаларидан бирини эслатмоқда — ҳужумда ниҳоятда хавфли. Уларга қарши ўйнайдиган барча жамоаларга омад тилайман, чунки бунга уларга ибодат ҳам керак бўлади», — деб ёзди Морган ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Франция ЖЧ-2026 1/16 финалида Швецияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Бунгача Диде Дешам шогирдлари Сенегал (3:1), Ироқ (3:0) ва Норвегия (4:1) устидан ҳам ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, Франция жамоаси чоракфинал йўлланмаси учун Парагвайга қарши майдонга тушади. Жанубий америкаликлар 1/16 финалда Германияни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, турнирнинг энг катта сенсацияларидан бирига муаллифлик қилганди.
Маълумот учун, Парагвай — Франция учрашуви 5 июль куни бўлиб ўтади.