Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн ЖЧ-2026 1/16 финалида Конго ДРга қарши баҳсдаги дубли эвазига 2025/26 йилги мавсумда клуб ва миллий жамоа сафидаги голлари сонини 70 тага етказди.
Шу тариқа, «Бавария» форварди бир мавсум давомида клуб ва миллий жамоа сафида энг кўп гол урган футболчилар рўйхатида тарихдаги иккинчи натижани қайд этди.
Бу борада ундан фақат Лионел Месси олдинда. Аргентиналик афсона 2011/12 йилги мавсумда «Барселона» ва Аргентина терма жамоаси сафида 82 та гол урган.
Рейтинг қуйидагича кўриниш олган:
Лионел Месси (2011/12, «Барселона» ва Аргентина) — 82 гол;
Ҳарри Кейн (2025/26, «Бавария» ва Англия) — 70 гол;
Лионел Месси (2012/13, «Барселона» ва Аргентина) — 69 гол;
Криштиану Роналду (2011/12, «Реал» ва Португалия) — 69 гол;
Криштиану Роналду (2014/15, «Реал» ва Португалия) — 69 гол.
Эслатиб ўтамиз, Ҳарри Кейн ЖЧ-2026 1/16 финалида Конго ДР дарвозасига иккита гол уриб, Англияга 2:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.
Маълумот учун, Кейн ЖЧ-2026 тўпурарлар пойгасида 5 та гол билан Лионел Месси ва Килиан Мбаппедан кейинги ўринда бормоқда.