Билол Ал Ҳаннус тўлиқ «Штутгарт» футболчисига айланди.
«Лестер» 22 ёшли яримҳимоячини немис клубига сотди. Трансфер қиймати 25 миллион евро ва бонуслардан иборат бўлади.
Марокашлик футболчи якунланган мавсумни немис клубида ижарада ўтказиб, Бундеслигада 25 ўйинда 4 та гол ва 5 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди.
Ал Ҳаннус «Генк» клуби тарбияланувчиси саналади ва ўз вақтида инглиз клубига айнан белгияликлар сафидан ўтган.
«Штутгарт» Ал Ҳаннусни «Лестер»дан сотиб олди
Футбол
1 июл, 17:45
Марокашлик футболчи тўлиғича немис клуби аъзосига айланди.
Foto: Getty Images