Бугун
6
Ўзбек

Кейн ЖЧ-2026даги голлари сонини 5 тага етказди

Футбол
1 июл, 17:40
Турнирда ундан кўпроқ голни фақат Месси ва Мбаппе уришга муваффақ бўлган.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Кейн ЖЧ-2026даги голлари сонини 5 тага етказди
Foto: Getty Images
01.07.2026 FT Жаҳон чемпионати Англия Англия 2 : 1 Конго Демократик Республикаси Конго Демократик Республикаси

Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн ЖЧ-2026 1/16 финалида Конго ДРга қарши баҳсда (2:1) дубл қайд этиб, турнирдаги голлари сонини бештага етказди.

«Бавария» форварди учрашувнинг 75-дақиқасида ҳисобни тенглаштирган бўлса, 86-дақиқада Англияга ғалаба келтирган голни урди.

Шу тариқа, Кейн ушбу мундиалдаги тўрт учрашувда 5 та гол муаллифига айланди. У аввалроқ Панама дарвозасини бир марта ишғол қилган ва Хорватияга қарши баҳсда ҳам дубл қайд этганди. Фақат Гана билан голсиз якунланган учрашувда гол ура олмади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 тўпурарлар пойгасида Ҳарри Кейндан фақат Лионел Месси ва Килиан Мбаппе олдинда бормоқда. Уларнинг ҳар бири ҳисобида 6 тадан гол бор.

Маълумот учун, Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатлари тарихида Англия жамоаси сафида 13 та гол урган ва ушбу кўрсаткич бўйича мамлакат рекордчиси ҳисобланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Конго Демократик Республикаси Конго Демократик Республикаси
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар