Англия миллий жамоаси вице-сардори Деклан Райс ЖЧ-2026 1/16 финалида Конго ДР устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
«30 даражали иссиқда ўйнаганингизда шундай бўлади. Жуда оғир баҳс кечди. Бор кучимизни бердик ва жисмонан анча чарчадик. Энди тикланишимиз ва кейинги ўйинга тайёрланишимиз керак.
Ўзимни яхши ҳис қиляпман, ҳеч қандай муаммо йўқ.
Бу плей-офф баҳси эди. Рақиб қийин гуруҳдан чиқди, шунинг учун осон ўйин кутмагандик. Ҳеч бир жамоани менсимаслик керак. Ҳар қандай рақиб жазолаши мумкин ва бугун улар буни кўрсатди. Шунга қарамай, бизда кўплаб вазиятлар бўлди.
Уларнинг дарвозабонини ҳам алоҳида эътироф этиш керак. У ажойиб сейвларни амалга оширди. Ҳарри Кейн ҳақида эса битта гап айтаман: унга имкон берсангиз, бу гол дегани. Мен буни жуда кўп бор кўрганман. У ураётган голлар ва буни қандай амалга ошираётгани ҳайратланарли. Бир мавсумдаги 72 та гол — бу ақл бовар қилмайдиган натижа. Мен унга фақат таҳсин айта оламан.
Турнир давомида янада кучайиб борамиз. Бугун ҳам рақиб беш ҳимоячи билан ўйнайди деб ўйлагандик, аммо улар тўрт ҳимоячи билан тушди ва очиқроқ футбол намойиш этди. Натижада бизда ҳужумлар ва зарбалар сони кўпайди», — деди Райс ФИФА расмий сайтига.
Эслатиб ўтамиз, Англия милий жамоаси ЖЧ-2026 1/8 финалида 6 июл куни Мексикага қарши майдонга тушади.
Маълумот учун, Ҳарри Кейн Конго ДРга қарши учрашувда дубл қайд этиб, жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди.