«Нюкасл» «Ҳоффенҳайм» вингери Базумана Турени ўз сафига қўшиб олиш бўйича келишувга эришди.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Англия клуби трансфер учун 50 миллион евролик пакет бўйича «Ҳоффенҳайм» ва футболчининг вакиллари билан тўлиқ келишувга эришган. Бугун расмий таклиф юборилган ва битим якунланган.
Манбага кўра, ивуарлик футболчи шу ҳафта «Нюкасл» билан узоқ муддатли шартнома имзолайди.
Эслатиб ўтамиз, Базумана Туре сўнгги мавсумдаги ёрқин ўйинлари орқали Европанинг бир қатор топ-клублари эътиборини тортганди.
Маълумот учун, 50 миллион евролик трансфер «Нюкасл»нинг ёзги трансфер ойнасидаги энг йирик харидларидан бирига айланиши кутилмоқда.