Бугун
6
Ўзбек

«Тоттенҳэм» Грэй бўйича «Нюкасл»нинг таклифини рад этди

Футбол
1 июл, 17:00
Унинг амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Тоттенҳэм» Грэй бўйича «Нюкасл»нинг таклифини рад этди
Фото: Getty Images

«Нюкасл» клуби «Тоттенҳэм» яримҳимоячи Арчи Грэйнинг трансфери бўйича расмий таклиф юборди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, «тақачилар» англиялик 20 ёшли футболчи бўйича таклифни рад этган. Шунга қарамай, «қарғалар» Грэйга бўлган қизиқишни сақлаб қолган.

Маълумот учун, Грэй 2024 йилнинг ёзида «Лидс»дан 41 миллион евро эвазига «Тоттенҳэм»га ўтган эди.

Ўтган мавсумда у барча турнирларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нюкасл Нюкасл
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар