Ҳарри Кейн ЖЧ-2026 доирасидаги Англия — Конго ДР баҳсининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Инглизлар 1/16 финал ўйинида 75-дақиқагача 0:1 ҳисобида ортда қолиб, якунда иродали ғалабага эришди — 2:1. Кейн беллашувда дубл қайд этиб, жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди.
«Бавария» форварди ушбу мундиалда иккинчи бор ўйин қаҳрамонига айланди. У 1-турдан ўрин олган Хорватияга (4:2) қарши баҳсда ҳам энг яхши футболчи сифатида эътироф этилганди.
Англия 1/8 финалда 5 июл куни мезбон Мексикага қарши ўйнайди.
Кейн Англия — Конго ДР баҳсининг энг яхши ўйинчиси деб топилди
Футбол
1 июл, 15:20
Инглизлар ҳужумчиси дублга эришиб, жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди.
Foto: Getty Images
01.07.2026
FT
Жаҳон чемпионати
Англия
2
:
1
Конго Демократик Республикаси