Live
1
Ўзбек

«Спортинг» «Бетис»дан Алтимирани сотиб олди

Футбол
1 июл, 16:35
Испаниялик яримҳимоячи лиссабонликлар билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
«Спортинг» «Бетис»дан Алтимирани сотиб олди
Foto: Sporting Lisbon

«Спортинг» мавсумлар оралиғидаги навбатдаги трансферини эълон қилди.

Лиссабон клуби 18 миллион евро эвазига «Бетис» яримҳимоячиси Серхи Алтимирани сотиб олди. Яна 2 миллион евро бонуслар бор.

24 ёшли испан «Спортинг» билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Унинг товон пули 80 миллион евро этиб белгиланди.

Алтимира ўтган мавсумда Ла Лигада 24 бор майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Sporting CP Sporting CP
  • Португалия Премер-лигаси Португалия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар