Live
1
Ўзбек

«Реал» Олисе трансфери учун 3 нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр – манба

Футбол
1 июл, 15:46
Мадрид клуби франциялик вингерни сотиб олишга жиддий киришган.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Реал» Олисе трансфери учун 3 нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр – манба
Фото: Getty Images

«Реал» клуби «Бавария» вингери Майкл Олисени сотиб олишга жиддийй киришган. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.

Манбага кўра, «қаймоқранглилар» раҳбарияти франциялик учун бериладиган таклифни бонуслар билан бирга 213 миллион еврогача оширишга тайёр.

Ушбу трансферни молиялаштириш ва таркибни қайта қуриш мақсадида Мадрид клуби раҳбарияти уч нафар футболчиси билан хайрлашишга рози.

Қайд этилишича, «Реал» Эдуарду Камавинга, Алваро Каррерас ва Дин Ҳейсенни трансферга қўйишни режалаштирмоқда. Ушбу ўйинчиларнинг сотуви Олисенинг хариди учун сарфланадиган харажатларни қоплаши керак.

Ўтган мавсумда Олисе барча турнирларда 52 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 31 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар