Live
2
Ўзбек

Расман: Эллиот Андерсон «Манчестер Сити» футболчисига айланди

Футбол
2 июл, 09:26
Англиялик яримҳимоячи «Ноттингҳэм Форест»дан «шаҳарликлар» сафига кўчиб ўтди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Расман: Эллиот Андерсон «Манчестер Сити» футболчисига айланди
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» клуби яримҳимоячи Эллиот Андерсон трансфери бўйича «Ноттингҳэм Форест» билан келишувга эришилганини расман эълон қилди.

23 ёшли футболчи айни пайтда Англия миллий жамоаси сафида ЖЧ-2026да иштирок этмоқда. У Канзас шаҳрида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган. Трансфер бўйича барча расмий ҳужжатлар футболчи Англияга қайтгач якунланади.

Клуб баёнотида шундай дейилади: «Манчестер Сити»дагилар Эллиот ва Англия миллий жамоасига ЖЧ-2026даги иштирокида омад тилайди ҳамда уни тез орада Манчестерда кутиб олишни интиқлик билан кутмоқда».

Эслатиб ўтамиз, Эллиот Андерсон «Нюкасл» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2024 йилда «Ноттингҳэм Форест»га 15 миллион фунт эвазига кўчиб ўтганди.

Маълумот учун, ўтган мавсум Андерсон АПЛда 38 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган. Инсайдерлар маълумотига кўра, трансфер суммаси 135 миллион еврони ташкил этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар