Live
1
Ўзбек

Мбаппе Олисени «Реал»га ўтишга кўндирмоқчи

Футбол
2 июл, 08:05
Франциялик ҳужумчи миллий жамоадаги шеригини Мадрид клубига олиб келишни истамоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Мбаппе Олисени «Реал»га ўтишга кўндирмоқчи
Foto: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Бавария» вингери Майкл Олисени «қироллик клуби»га ўтишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.

Chiringuito TV хабарига кўра, Мбаппе Франция миллий жамоасидаги жамоадоши билан доимий алоқада бўлиб турибди. Яқин кунларда 24 ёшли футболчи «Бавария» раҳбарияти билан учрашиб, ўз келажагини муҳокама қилади.

Ўтган мавсумни юқори савияда ўтказган Олисе Мадрид клубининг асосий трансфер мақсадларидан бирига айланган. У барча мусобақаларда 52 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 31 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги ҳафталарда ОАВда Майкл Олисенинг келажаги борасида кўплаб трансфер миш-мишлари тарқалмоқда.

Маълумот учун, Тransfermarkt портали 24 ёшли вингернинг трансфер қийматини 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар