Live
2
Ўзбек

«Интер» ва «Комо» Чалоба учун курашади

Футбол
2 июл, 09:00
Италия клублари «Челси» ҳимоячисини ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Интер» ва «Комо» Чалоба учун курашади
Foto: Getty Images

«Челси» ҳимоячиси Трево Чалоба фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, сўнгги кунларда «Интер» 26 ёшли футболчига бўлган қизиқишини янада кучайтирган. Милан клуби ҳимоячини трансфер қилишга жиддий киришган бўлса, «Комо» ҳам ушбу курашга қўшилган.

Айни пайтда Чалоба Англия миллий жамоаси сафида ЖЧ-2026да иштирок этмоқда. Бироқ ҳимоячи ушбу мундиалда ҳозирча бирорта ҳам учрашувда майдонга тушгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Трево Чалоба ўтган мавсум «Челси» сафида барча мусобақаларда 47 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди.

Маълумот учун, Тransfermarkt портали 26 ёшли ҳимоячининг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Интер М Интер М
  • Комо Комо
Бугунги янгиликлар