Live
2
Ўзбек

«Манчестер Сити» Густога эътибор қаратди – Романо

Футбол
1 июл, 11:47
Мареска франциялик ҳимоячининг сифатларини юқори баҳоламоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Манчестер Сити» Густога эътибор қаратди – Романо
Фото: Getty Images

«Челси» ҳимоячиси Мало Густо «Манчестер Сити»нинг қизиқиш доирасига тушиб қолди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, «шаҳарликлар»нинг янги бош мураббийи Энцо Мареска франциялик ҳимоячининг сифатларини юқори баҳолайди ва уни ўз жамоасида кўришни истайди.

Бироқ «Манчестер Сити» раҳбарияти футболчи учун тахминан 88 миллион евро тўлашни режалаштирмаяпти.

Лондон клуби ўз ҳимоячисини айнан шунчага баҳоламоқда. Агар «Челси» сўралаётган нархни пасайтирмаса, «Сити» таркибни кучайтириш учун бошқа вариантларга ўтади.

Ўтган мавсумда Мало барча турнирларда 8 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар