Англия миллий жамоаси яримҳимоячиси Эллиот Андерсоннинг «Ноттингҳэм Форест»дан «Манчестер Сити»га трансфери Британия футболи тарихидаги энг қиммат трансфер сифатида қайд этилди.
Daily Mail хабарига кўра, «шаҳарликлар» 23 ёшли футболчи учун 135 миллион евро тўлаган. Шу тариқа, Андерсон аввалги рекордни янгилади. Бунгача энг қиммат инглиз футболчиси Жуд Беллингҳэм бўлиб, у Дортмунднинг «Боруссия»сидан Мадриднинг «Реал» клубига 130 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди.
Шунингдек, Андерсон ушбу трансфер орқали футбол тарихидаги энг қиммат беш трансфер қаторидан ҳам жой олди. Мазкур рейтингни ҳамон Неймарнинг «Барселона»дан «ПСЖ»га 222 миллион евро эвазига ўтиши бошқариб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Эллиот Андерсон «Нюкасл» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади ва яқинда «Манчестер Сити» унинг трансферини расман эълон қилганди.
Маълумот учун, Андерсон ўтган мавсум АПЛда 38 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.