«Барселона» ҳимоячиси Роналд Араухо клубдаги фаолиятини давом эттириш ниятида.
Cadena Cer хабарига кўра, сўнгги пайтларда унинг трансфери борасида турли миш-мишлар тарқалаётган бўлса-да, футболчининг ўзи ҳам, унинг вакиллари ҳам уругвайлик ҳимоячи «Барселона»да қолиши керак, деган фикрда.
Аввалроқ ОАВда Каталония клуби ёзги трансфер ойнасида сотилиши мумкин бўлган футболчилар қаторида Роналд Араухони ҳам кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, Роналд Араухо 2020 йилдан буён «Барселона»нинг асосий жамоаси сафида тўп суриб келмоқда.
Маълумот учун, уругвайлик ҳимоячи ўтган мавсум барча мусобақаларда 38 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол муаллифига айланди. Шунингдек, ОАВда унинг руҳий ҳолати билан боғлиқ муаммолар борлиги ҳақида ҳам хабарлар пайдо бўлган эди.